
Ўзбекистонда янги йилдан ягона ўқувчи формаси жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ОАВ ходимлари билан учрашув чоғида маълум қилган.
«Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мактаб формаси бир хилда бўлиши биринчи навбатда ўқувчилар ўртасидаги тенгликни таъминлайди. Ўқувчи билан талаба кийими ҳам бир-биридан фарқ қилиши керак. Форма борасидаги таклифимизни ота-оналар яхши қабул қилди. Шу пайтга қадар ҳам мактаб ўқувчиларининг ўз формалари бўлган, бироқ турли мактабларда турлича эди», — деди Улуғбек Иноятов.
Вазирнинг айтишича, айни вақтда дизайнерлар бу борада иш олиб бормоқда. Келгусида бу кийимлар ота-оналар ва педагоглар муҳокамасига қўйилади.
«Kun.uz» маълум қилишича, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ мутахассислари томонидан миллий менталитетимиздан келиб чиқан ҳолда ўқувчи формасининг 7-8 хил тури тайёрланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг