8 180
Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси ва бозори ўртасидаги ҳудудда туристик маршрут барпо этилади
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 3 октябрь куни пойтахтда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида иштирок этган шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асомиддин Тожиев Тошкент шаҳрига хорижий сайёҳларни жалб қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
«Тошкент шаҳрига сайёҳлар қадимий ва тарихий обидаларни кўриш учун ташриф буюради. Пойтахтга сайёҳларни жалб этиш мақсадида ‘Чорсу’ меҳмонхонаси ва бозори ўртасидаги ҳудудда янгича бозор ва туристик маршрут барпо этилади. Бу маршрут Чорсу бозори яқинидаги Кўкалдош масжидидан бошланади, Зарқайнар орқали ўтиб, Хасти Имом комплексида якунланади. Бу жудаям қизиқарли лойиҳа бўлади», — дейди Асомиддин Тожиев.
Шунингдек, шаҳар бош архитектори ўринбосари «Чорсу» меҳмонхонаси ҳам айни пайтда қайта реконструкция қилиниши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди. Мазкур иншоот тўрт юлдузли меҳмонхона сифатида иш бошлаши кутилмоқда.
Манба: Daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади