Жорий йилда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида такрорий экиндан олинадиган мош маҳсулоти экспортини тизимли ташкил этиш, истиқболли ташқи бозорларга чиқиш, маҳсулот экспорт мавқеини кўтариш мақсадида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибидаги «Ўзагроэкспорт» АЖ фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган мошни харид қилишни бошлаётганини эълон қилади.
Харид қилиниши мўлжалланаётган мош қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
тозалиги - ≥ 99%;
намлиги - ≤ 11%;
ифлосланганлик даражаси (тош, бегона жисмлар) - ≤ 1%;
ўхшашлиги (ранги бўйича бир хил яшиллиги) - ≥ 98%;
қадоқланиши - 25-50 килограммлик қоплар.
Ушбу талабларга жавоб берадиган мош маҳсулоти қуйидаги нархларда харид қилинади:
1-категория (2,5-3 мм) – 3000 сўм/кг;
2-категория (3-3,5 мм) – 3500 сўм/кг;
3-категория (3,5 ммдан катта) – 4000 сўм/кг.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси сиз билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр», дейилади деҳқонлар ва фермерлар учун мурожаатда.
Мурожаат учун телефон: +99871 255 46 45
Электрон манзил: [email protected]
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади