ЎзА хабар беришича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан кутиб олди.



Ўзбекистон Президентининг 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар.
Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма декларация қабул қилиниши, шунингдек, турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Президентларнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюриши ҳам режалаштирилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар