14:02 / 16.10.2017
7 019

Шавкат Мирзиёев 17 ёшли хоразмлик қизга Спарк совға қилди

Шавкат Мирзиёев 17 ёшли хоразмлик қизга Спарк совға қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Бу ҳақда «ЎзА» агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар берди.

«Биз бу каби замонавий иншоотларни кўплаб қуришимиз мумкин. Лекин унинг ичида қандай таълим-тарбия олиш, ҳунар ўрганиш сиз ёшларнинг интилиш ва ташаббусларингизга боғлиқ. Хоразмлик ёшлар бу борада бошқаларга ўрнак бўлиши керак», деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент турли сабабларга кўра тўғри йўлдан адашиб қолган ёшларни соғлом ҳаётга қайтаришда уларнинг тенгдошлари ёрдам бериши кераклигини қайд этди. Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев вилоятнинг бир гуруҳ фаол ёшлари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Улар орасидан 17 ёшли спортчи Ширинойга давлат раҳбари Спарк русумли автомашинани совға қилди.

Широной оддий оила фарзанди. Отаси қурувчи, онаси эса уй бекаси. Оиладаги эътибор туфайли 10 йилдан буён спортнинг карате тури билан шуғулланиб келади. 2012 йилда Ўзбекистонда ўтказилган жаҳон кубогида 2та олтин медални қўлга киритган. 2013 йилда эса Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам мутлақ ғолиб бўлган. У бугунги кунда 3 карра жаҳон чемпиони деган юксак ном эгаси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев 17 ёшли хоразмлик қизга Спарк совға қилди