00:44 / 20.10.2017
7 289

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини 20 октябрдан олиш мумкин


Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини 20 октябрь кунидан бошлаб олиш мумкинлиги маълум қилинди. Шаҳар ЙҲХБ расмий вакили А.Воҳидовнинг сўзларига кўра, шу йилнинг март ойида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини жорий қилиш тўғрисидаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 20 октябрдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш мумкин бўлади.

Бунинг учун паспорт, тиббий маълумотнома ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида (104 842 сўм 50 тийин) тўлов тўлаш талаб этилади.

А.Воҳидовнинг билдиришича, янги ҳайдовчилик гувоҳномаси жаҳон андозалари асосида ишлаб чиқилган ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси мақомига ҳам эгадир. Маълум қилинишича, у билан бирга талонлар берилмайди.

Шу билан бирга, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил октбярь ойига қадар муомалада бўлади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини 20 октябрдан олиш мумкин