date

Собиқ авиасозлик заводи ўрнида истироҳат боғи қурилади

Собиқ авиасозлик заводи ўрнида истироҳат боғи қурилади

Собиқ Тошкент авиасозлик заводи ўрнида янги истироҳат боғи қад кўтаради. “Новости Узбекистана” нашрининг ёзишича, айни пайтда “Анҳор-Локомотив” аттракционлар боғининг қурилиши бошлаб юборилган.

Режага мувофиқ, боғ структурасига аттракционлардан ташқари сунъий сув ҳавзалари ва бир қанча кафетерийлар киради.
Бундан ташқари, боғ ҳудудида МДҲ ҳудудидаги энг йирик картодром бўлади. Картодром майдони 12 минг кв м ни ташкил қилади.

Lokomotiv Amusement Park’да бўлганидек, янги боғда ҳам диққатга сазовор тарихий жойларнинг макетлари қурилади. Улар орасида Калтаминор, Шердор, Минораи Калон, Тошкент курантлари ва Темурийлар тарихи музейи бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Собиқ авиасозлик заводи ўрнида истироҳат боғи қурилади