24 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

24 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 октябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10, баъзан 12-17 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10, баъзан 12-17 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10, баъзан 12-17 метр тезликда шамол эсади. Кеча 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10, баъзан 12-17 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10, баъзан 12-17 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Манба: Kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар