
Ўзбекистон ҳукуматининг 2015 йил 25 сентябридаги қарори билан Бахтиёр Ғуломов Марказий Осиё бўйича кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказлари минтақавий котибиятининг раҳбари этиб тайинланди.
Ҳужжатда айтилишича, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг бошлиғи эндиликда ушбу минтақавий структурага ҳам раҳбарлик қилади. Инспекциянинг амалдаги раҳбари эса Бахтиёр Ғуломовдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ЕИ Комиссиясига техник кўмак беришни мувофиқлаштириш бюроси директори Жамшед Шарипов минтақавий котибиятнинг миллий координатори деб белгиланди.
Икки идора тегишли вазирликлар билан биргаликда бир ой ичида миллий ишчи гуруҳ ҳамда кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича миллий экспертлар гуруҳини шакллантириши талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур минтақавий ташкилотнинг таъсис этилиши борасидаги меморандум Ўзбекистон ҳукумати ҳамда БМТ минтақалараро илмий-тадқиқот институти томонидан шу йилнинг май ойида имзоланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар