
2018 йилда Тошкент метросининг барча станцияларида металл қидиргич қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақда пресс-клубнинг навбатдаги учрашувида Тошкент метросининг бош муҳандиси Бахтиёр Содиқов маълум қилган.
Барча метро станциялари металл қидиргичлар билан жиҳозланиши режалаштирилмоқда. Бу чора йўловчилар хавфсизлигини ошириши ва ички ишлар ходимлари ишини самаралироқ қилиши кутилмоқда.
Айни вақтда бу қурилмаларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан таклифлар кўриб чиқилмоқда ва уларнинг етказиб берилиши муҳокама қилинмоқда. Содиқовнинг таъкидлашича, пойтахт аҳолиси металл қидиргичларнинг бир неча намуналарини “Бунёдкор” станциясида кўришга муваффақ бўлишган. Қурилмалар бу ерда синовдан ўтказилган. Бироқ қурилмаларни харид қилиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган ва уларни ўрнатишнинг аниқ муддатлари белгиланмаган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар