4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр энергетика Кенгашининг 51-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси томонидан Бош вазир ўринбосари Алишер Султонов бошчилигидаги давлат ҳокимияти органлари ва миллий энергетика компания раҳбарлари иштирок этди.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги электр энергетика Кенгашининг 51-мажлисида Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалари ҳам маълум қилинди. Унга кўра, тез орада, ҳозирда Ўзбекистон орқали Туркманистондан Марказий Осиё энергия тизимига электр энергиясини транзит қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Қирғизистон билан электр энергия тизими қишки мавсумда ҳам етказиб бериш бўйича қўшимча шартнома имзоланди. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси истеъмолчиларига Ўзбекистон тармоқлари орқали электр энергия транзит қилинади.
“Бугунги муҳим учрашувда етти давлатдан ташриф буюрган вазирлар иштирок этмоқда. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад электр энергия тизимини биргаликда ривожлантиришдир. Бу эса ўз навбатида қилинадиган ишларни оптималлаштириш, харажатларни эса минималлаштиришга имкон беради. Ҳозирда Ўзбекистон электр энергия тизими МДҲ давлатларининг энергия тизими билан параллел ишламоқда”, дея қайд этди "Ўзбекэнерго" АЖ стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Эсо Саъдуллаев Кun.uz мухбирига берган интервьюсида.
Маълумки, Президентимизнинг жорий йилда Туркманистонга уюштирган давлат ташрифи чоғида ҳам мазкур соҳадаги ҳамкорлик ишларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
"Айни дамда Ўзбекистон Туркманистондан электр қувватини қабул қилишга тайёр. Кейинчалик бу тизим электр энергияни МДҲ давлатларига ўтказишга ёрдам беради. Шунингдек, мамлакатимиз Қирғизистон электр энергия тизими билан алоқаларни мустаҳкамлаб, бир миллиарддан кўпроқ электр қувватини қабул қилди. Бу эса икки давлат учун ҳам фойдалидир. Бугунги кўрилган масалалар электр энергия соҳасида техник жиҳатдан ҳужжатларни қабул қилиш, иқтисодий ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва келгусидаги режаларни белгилаб олишга ўз ҳиссасини қўшади”, деди Эсо Саъдуллаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди