date
views 5 781

ИИББ: Тошкент шаҳрида Хэллоуин ўтказилиши тақиқланмади

ИИББ: Тошкент шаҳрида Хэллоуин ўтказилиши тақиқланмади
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда Хэллоуин ўтказилиши тақиқлангани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «Repost.uz»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Бошқарма вакилига кўра, 31 октябрь куни пойтахтда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, бироқ мазкур байрам нишонланишини ман этиш ва кафе, бар, ресторанларни ёпиш ҳақида кўрсатма берилмаган.

«Кузатишларимизга кўра, айнан шу куни ёшлар томонидан жамоат тартибини бузиш ҳолатлари кўпаяди. Улардан кўпчилиги ушбу байрам муносабати билан кўнгилочар масканларда кечгача қолиб кетади, спиртли ичимликлар истеъмол қилади ва бу ҳуқуқбузарликлар сони кўпайишига олиб келади. Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот идоралари шундай ҳодисаларни бартараф этиш ва безориларни қўлга олишга қаратилган чораларни амалга оширади», — таъкидлади ИИББ ходими.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ИИББ: Тошкент шаҳрида Хэллоуин ўтказилиши тақиқланмади