
Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати Содиқ Бадак яқин орада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Содиқ Бадак ўз мамлакатида туризмни ривожлантириш соҳасида катта тажрибага эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташрифи давомида унинг номзоди илгари сурилганди.
Мутахассис мамлакат ҳудудларининг туристик инфраструктурасини ривожлантиришда иштирок этади. Қонун лойиҳаларини мукаммаллаштириш ишларида таклифларини билдиради.
Содиқ Бадак, шунингдек, Ўзбекистон учун салоҳиятли чет эл бозорини ўрганиш ишларида ҳам қатнашади. Янги турмаҳсулотлар яратиш ишларига, шунингдек, туристик брендлар ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар