date

Хоразмда 2.5 млрд сўм ўзлаштирган МЧЖ раҳбари қамалди

Хоразмда 2.5 млрд сўм ўзлаштирган МЧЖ раҳбари қамалди

Урганч шаҳридаги Region Gaz Qurilish Savdo МЧЖ раҳбари Х. Дурдиев прокуратура томонидан молиявий жиноятларда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашрига асосланиб “Kun.uz” сайти ёзмоқда.

Айтилишича, Х. Дурдиев МЧЖга тегишли ҳар хил турдаги маҳсулотларни 1.2 млрд сўмга нақд пулга сотиб юборган. Шунингдек, у 1.4 млрд сўмлик сифат сертификати бўлмаган турли маҳсулотларни корхона ва ташкилотларга ҳамда аҳолига улгуржи тартибда сотиб юборган ва ушбу жараёнда расмийлаштирилган бухгалтерия ҳужжатларини яширган.

Текширув давомида аниқланган камчиликлар натижасида Х. Дурдиев жиноий жавобгарликка тортилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хоразмда 2.5 млрд сўм ўзлаштирган МЧЖ раҳбари қамалди