date

Ўзбекистонда тадбиркорлик учун ер майдонлари энди танлов асосида тақдим этилади

Ўзбекистонда тадбиркорлик учун ер майдонлари энди танлов асосида тақдим этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги қарорига биноан, 2016 йил 1 январдан аҳоли пунктларида жисмоний ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун 1 гектаргача бўлган ер участкалари фақатгина танлов асосида тақдим этилади. Бу ҳақда Review.uz'га асосланиб Kun.uz сайти хабар бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, танловга қўйилган ер майдонинг энг кам қиймати шаҳарларда ер майдонларидан фойдаланиш учун юридик шахслар учун жорий этилган ер солиғининг йиллик ставкаси миқдорида, республика посёлка ва қишлоқ жойларида эса уларнинг жойлашган ўрнига қараб белгиланади.

Мазкур қарор кичик саноат ва махсус индустриал зоналар ҳудудлари, Ўзбекистон миллий автомагистраллари ёқасидаги йўл бўйи инфратузилмалари ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда бошқалар учун тааллуқли эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда тадбиркорлик учун ер майдонлари энди танлов асосида тақдим этилади