Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов томонидан 2017 йил 14 ноябрь куни имзоланган Вазирлар Маҳкамасининг 913-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тарқаб кетди.
Kun.uz ёзишича, ушбу қарорнинг ҳақиқийлиги тасдиқланди.
Қарор матнига кўра, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386 сонли «Ёқилғи-энергетика ресурслари ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида рақобатбардошлик муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчилик ва ўғирлик билан боғлиқ шароитларга барҳам бериш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларига жаҳон бозоридаги нархларнинг ошиб бораётганлиги юзасидан қабул қилинган.
Қарорга кўра, автобензин ва дизел ёқилғиси истеъмоли учун солиқларни ҳисобга олиб, 2017 йил 15 ноябрдан бошлаб қуйидагича чакана нархлар ўрнатилмоқда:
Аи-80 маркали автобензин учун — 1 литрига 3800 сўм;
Аи-91 маркали автобензин учун — 1 литрига 4300 сўм;
Дизел ёқилғиси — 1 литрига 4100 сўм;
ЭКО дизель ёқилғиси учун — 1 литрига 4200 сўм;
ҚҚС билан ҳисобга олинган ҳолда улгуржи нархлар:
Авиакеросин — 1 тоннасига 4.450 минг сўм;
Йўл битуми — 1 тоннасига 2.300 минг сўм;
Ёнилғи мазути — 1 тоннасига 2.400 минг сўм;
Мотор мойи — 1 тоннасига 4.800 минг сўм;
Саноат мойлари — 1 тоннасига 3.400 минг сўм;
Қарорга кўра, Европа сифати ва стандартларига мос келувчи, импорт қилиш орқали олиб кириладиган ва импорт хомашёни қайта ишлаш натижасида олинадиган Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркали автобензинлар ҳамда дизел ёқилғиси, шунингдек, авиацион ёқилғи Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тузиладиган қуйиш шохобчалари ва аэропортлардаги пунктлар орқали тижорат нархларида сотилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди