«Соғлом авлод учун» фонди Германиянинг Friedensdorf International, Жанубий Кореянинг Siloam Center for the Blind, Vision Care Service халқаро ташкилотлари ва бошқа муассасалар билан ўрнатган ҳамкорлик натижасида турли хасталиклар билан оғриган беморларни бепул соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.
2015-2017 йилларда Фарғона ва Бухоро шаҳарларида кўз соҳасида касаллиги бўлган 4 мингга яқин бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 589 нафар беморда катаракта хасталигини бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, соғломлаштиришга эришилди.
Бу йилги акцияда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида беморлар Жанубий кореялик малакали шифокорлар кўригидан ўтказилмоқда. Аниқланган касалликлар жарроҳлик амалиёти билан бартараф этилмоқда.
Жанубий кореялик малакали шифокорлар томонидан ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари вилоят шифокорларининг тажриба ва маҳоратини янада оширишга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди