11:17 / 18.11.2017
14 703

Рейтинг: Ўзбекистонда қайси касб эгаларининг маоши юқори?

Рейтинг: Ўзбекистонда қайси касб эгаларининг маоши юқори?
Октябрь ойида hh.uz (Headhunter Job Index) порталида жорий йилнинг сентябрь ойига нисбатан 258 фоизга кўп (4 баравар кўп) вакансия жойлаштирилди, бўш иш ўринларининг асосий улуши эса Тошкент шаҳрида нашр этилди.

Ўзбекистоннинг энг талабгор профессионал соҳалари
Манбага кўра, октябрь ойида Ўзбекистоннинг энг талабгор профессионал соҳалари "Сотувлар" бўлган, барча вакансияларнинг 21,3 фоиз улуши шу соҳага тўғри келган. Иккинчи ўринда "Ахборот технологиялари, интернет, телеком" - 10,1 фоиз. Учинчи ўрин 9,0 фоиз кўрсаткич билан "Маркетинг" соҳасига тегишли, тўртинчи ва бешинчи ўринларни эса 8,4 фоиз улуш билан "Маъмурий персонал" ва "Ишлаб чиқариш" соҳалари бўлишиб олди.

Энг яхши ҳақ тўланувчи профессионал соҳалар
Октябрь ойида порталдаги энг яхши ҳақ тўланувчи профессионал соҳалардан бири "Ахборот технологиялари, интернет, телеком" бўлди. Бу ерда максимал иш ҳақлари қайд этилган, соҳа иш берувчилари номзодларга 5 000 000дан 12 750 000 сўмгача маош тўлашга тайёр.

IT-технологиялар доим энг талабгор ва тез ривожланувчи соҳалардан бири ҳисобланади. Бу соҳа мутахассисларига бўлган талаб ҳаддан зиёд юқори, иш ҳақи ҳам шунга яраша.

Иш берувчилар IT-мутахассислар позицияларида аъло даражали профессионал кўникмалар ва зарур иш тажрибасига эга номзодларни кўришни исташади.

Иккинчи ўриндан "Олий менежмент" соҳаси мутахассислари жой олди. Бу ерда иш берувчилар номзодга ойига 4 миллиондан 13 миллионга яқин пул тўлашга тайёрлар. Номзодлар аниқ мақсад ва вазифалар қўйиб, натижаларга эриша билувчи кучли бошқарув ва етакчилик кўникмаларига, раҳбарлик лавозимларида тажрибага эга бўлишлари керак.

Ойига 8 миллиондан ошиқ иш ҳақи юқори иш самарадорлиги ва иштиёққа эга инглиз тили билан ишловчи копирайтерлар ва рерайтерларга таклиф қилинади.

Сотувлар соҳаси мутахассисларига иш берувчилар ойига 5-7 000 000 сўм таклиф қилишмоқда. hh.uz порталида бош бухгалтер ва HR-менежерга тўланаётган энг юқори иш ҳақи 5 000 000 сўмни ташкил қилади.

Маркетинг ва PR-менежери ҳамда харидлар бўйича менежерлар ойига 4 миллион сўмгача иш ҳақи олиш имконига эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рейтинг: Ўзбекистонда қайси касб эгаларининг маоши юқори?