
Самарқанд шаҳрида 18 октябрь, якшанба куни қор ёғди. Бу ҳақда Twitter фойдаланувчиларига асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.
«Биринчи қор билан, Самарқанд!», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири. @Samarqandiy тахаллусли фойдаланувчи эса «Самарқандда биринчи қор» дея хабар қолдириб, «биринчи қор билан селфи»га тушган.
«Қарангки, шаҳар байрамида Самарқандда биринчи қор ёғмоқда. Ёққанда ҳам ажойиб қор! Ҳаммани байрам билан!», — деб ёзади фойдаланувчи @Usmon_IX.
Маълумот учун, 16—18 октябрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати сезиларли пасайди, деярли бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилди.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 19 октябрь куни Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари — Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +18 даражагача, қолган ҳудудларда, жумладан, Самарқанд вилоятида +15 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда, фақат водийда (Андижон, Наманган, Фарғона) вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар