
1-2 декабрда Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. Баъзи жойларда кучли ёмғирлар қорга айланиши, шамол тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши мумкин, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
2-3 декабрда эса ҳаво ҳарорати кескин пасайиши прогноз қилинмоқда: кечаси ҳарорат минус 5-10 градус совуқ, кундузи -2 дан +3 градусгача бўлади. Ўзбекистоннинг шимолий қисмида кечаси ҳарорат минус 7-12 градусгача, кундузи эса минус 2-7 градусгача пасаяди.
Кечаси минус 5-10 градус ва кундузи -2 дан +3 градусгача совуқ ҳарорат 7 декабргача сақланиб қолади.
Тошкентда 1 декабрда кечга яқин қорга айланиши мумкин бўлган ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-3 градус, кундузи эса 3-5 градус илиқни ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар