date
views 7 943

Тошкентда пластик картадаги пулларни нақдлаштириб бериш баҳонасида одамларни алдаб юрган фирибгар қўлга олинди

Тошкентда пластик картадаги пулларни нақдлаштириб бериш баҳонасида одамларни алдаб юрган фирибгар қўлга олинди

Тошкентда пластик картадаги пулларни нақдлаштириб бериш баҳонасида одамларни алдаб юрган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетасига асосланиб Kun.uz сайти ёзмоқда.

Айтилишича, Фазлиддин Эркинов исмли шахс Ўрикзор бозорида ишлаб юриб, турли шахсларнинг банк карталарида тўпланиб қолган пулларни нақдлаштириб бериш йўли билан уларнинг ишончини қозониб келган. Аммо вақт ўтиши билан у ўша инсонларнинг пулларига эга чиқишни режалаштирган.

Шу мақсадда у Шаҳноза Толиповага 3 дона LG русумли плазма экранли телевизорларни сотишини айтиб, ундан 2 млн сўмдан ортиқ пул олган, аммо бу пулларни қайтариб бермаган, шунингдек, маҳсулотни ҳам етказиб бермаган.
Бундан ташқари, Фарангиз Исматованинг банк картасидаги 1.8 млн сўм маблағни нақдлаштириш баҳонасида ўзлаштириб, қайтариб бермаган. Бунинг натижасида аёллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Суд қарори билан Фазлиддин Эркиновга тегишли жазо тайинланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда пластик картадаги пулларни нақдлаштириб бериш баҳонасида одамларни алдаб юрган фирибгар қўлга олинди