date
views 8 029

Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

Тошкент шаҳар ҳокими жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сонли қарорини имзолади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати'га асосланиб Kun.uz сайти хабар қилди.

Унга кўра, 2015 йил 22 октябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида синов тариқасида иситишга, турар жой бинолари эса 23 октябрдан мунтазам иситилишга киришилади.

Мазкур қарорда “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Тошкент иссиқлик маркази”, “Тошиссиққуввати”, туман ҳокимликлари ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига ҳамкорликда иссиқлик манбалари,

энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда иситиш мавсуми бошланди