Қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизими порталида Инвестиция кодексининг лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Лойиҳа билан кўзда тутилишича, Инвестиция кодекси Ўзбекистондаги инвестициялар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Бу муносабатлар субъектлар тенглиги ва инвестиция фаолиятини амалга оширишнинг эркинлиги, инвесторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга асосланган.
Биринчи навбатда давлат томонидан инвестицияларни қўллаб-қувватлаш учун қонун лойиҳаси билан таклиф қилинаётган имтиёзлар ва преференцияларга эътибор қаратиш лозим бўлади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
• инвесторга давлат мулки объектларини имтиёзли ёки бепул асосда ўтказиш;
• инвесторга солиқ, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;
• инвесторга муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш харажатларини қоплаш;
• инвесторга имтиёзли ставкалар бўйича кредитлар тақдим этиш;
• инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидия қилиш.
Бундан ташқари, лойиҳа билан мамлакат Ҳукумати томонидан инвесторларга қуйидаги имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда:
• инвесторга капитал қарз пул маблағлари шаклида инвестициявий ссуда (кредит);
• инвесторга инвестициявий солиқ кредити, у солиқ мажбуриятини ижро этиш муддатини ўзгартириш шакли ҳисобланади. Солиқ тўловчи-инвестиция фаолияти субъектига кейинчалик кредит суммаси ва фоизларни тўлаш билан фойда солиғи бўйича тўловларни камайтириш имконияти тақдим этилади. Бу кредит инвесторга фойда солиғи бўйича 1 йилдан 5 йилгача тақдим этилади. Инвестор эркин иқтисодий зона иштирокчилари реестрига киритилган тақдирда бундай кредитни тақдим этиш муддати 10 йилгача узайтирилиши мумкин;
• инвесторга бепул ва қайтариш асосида инвестициявий субсидия. Инвестициявий субсидия асбоб-ускуналар, машиналар ва дастгоҳлар сотиб олиш ва уларнинг ҚМИ учун харажатларнинг 15%игача қоплаш йўли билан тақдим этилади. Инвестициявий субсидияни тўлаш ишлаб чиқариш тўлиқ ҳажмда фойдаланишга топширилгандан кейин, инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилган тақдирда амалга оширилади;
• инвестор визаси - инвесторлар учун бошқа виза турларига қараганда муайян афзалликларга эга, айнан: доимий яшаш ҳуқуқи, қисқартирилган муддатларда Ўзбекистон фуқаролигини олиш имконияти, фуқаролик-ҳуқуқий ва бошқа муносабатларнинг барча турлари, типлари ва шакллари учун миллий режимни ўрнатиш.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди