Шавкат Мирзиёев: Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи

  • 09 декабрь 2017, 17:13
  • 4 490
  • Ўзбекистон
  • Шавкат Мирзиёев: Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи
    Бугун, 9 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, соҳа ходимларини табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизматига таяниб Дарё хабар берди.

    Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 августида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Бугун, 9 декабрь ушбу кунга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

    Мамлакатимизда ҳамма соҳа вакилларининг байрами бор. Лекин барчамизни, бутун ҳалқимизни боқадиган, кийинтирадиган қишлоқ хўжалиги ходимларининг байрами шу пайтгача йўқ эди. Махсус қонун қабул қилиб, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаганимиз, ўйлайманки, ҳаётимиздаги яна бир адолатли қарор, халқимизнинг дилидаги гап бўлди. Ҳаммамиз болалигимиздан ерга, деҳқончилик ва чорвачиликка меҳр қўйганмиз. Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширинлигини барчамиз яхши биламиз.

    Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз «олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир» деб, миришкор деҳқонлар хизматига жуда катта баҳо берганлар.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти


    Фермерлик ҳаракатини ривожлантириш натижасида, мамлакатда кейинги йилларда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари шаклланиб, улар бугунги кунда 10 дан ортиқ йўналишларда самарали фаолият юритмоқда.

    Ўзбекистонда 12 мингдан зиёд фермер хўжалиги раҳбарларини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этса, 6 мингдан ортиқ фермер хўжаликларига хотин-қизлар раҳбарлик қилмоқда.

    Республикада кўп тармоқли фермер хўжаликлари охирги икки йилда 45 фоизга кўпайиб, бугунги кунда уларнинг сони 75 мингтага етди. Фақат шунинг ҳисобидан жойларда, узоқ-узоқ қишлоқларда юз минглаб янги иш ўринлари барпо этилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шавкат Мирзиёев: Деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи