10 декабрь куни Ўзбекистонда Президент ташаббуси билан ташкил этилган Республика қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланмоқда. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида мазкур санага бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.
"Биз шунча экспорт қилиб, ўзимизни боқяпмиз, яна экспорт қилишни ўрганяпмиз, қўшимча даромад қиляпмиз, тайёр маҳсулот яратяпмиз. Лекин агар ҳар бир мева-сабзавотимизни, керак бўлса, пахтамизни ҳам ўзимизда қайта ишласак, қанчадан-қанча даромад бўлади, қанча-қанча ишчи ўринлар яратилади, сизларнинг ҳисобингизда қанчадан-қанча пуллар пайдо бўлади.
Келгуси йил якунида қайси фермернинг ҳисобида валюта бўлмаса, у фермер билан келажакда биз ишлай олмаймиз - у кечаги фермер бўлади. "Бўлса-бўлди, бўлмаса - йўқ", дейдиган замонлар ўтиб кетди. Фақат эртанги кунга садоқат билан хизмат қилган, ўз устида кўпроқ ишлаган, олдига олимларни олиб, четга рақобатбардош маҳсулотлар чиқарадиган фермерлар эртага Ўзбекистоннинг ривожига мустаҳкам замин яратиши мумкин", - деди давлат раҳбари ўз нутқида.
[media=https://youtu.be/odGBdqcouZo]
Шу ўринда Президент бу йил 724 минг тонна ҳўл мева четга сотилгани, 856 миллион долларлик валюта тушгани, тарихда биринчи марта шундай сумма тушганини таъкидлаб ўтди.
"Бу фақат 20 фоиз ҳаракатимиз натижасидир. Агар биз энг камида яна 60 фоиз ҳаракат қўшсак, бу миллиардлаб доллар бўлади. Кимнинг ҳисобида бўлади? Фермерларнинг ҳисобида бўлади. Фермер бой бўлса, қўли узун бўлса, валютаси бўлса, биласизларми қандай ўзгаришлар бўлади? Ҳамма соҳада!
Шунинг учун бугунги йиғилиш қатнашчилари, ҳурматли фермерларимиз, агар эртанги кунга дунёқарашни ўзгартирсак, фарзандларимизга муносиб ҳаёт яратамиз. Биз бугун ишлашимиз керак. Ҳеч бир давлат меҳнат қилмасдан, ўз устида ишламасдан, илмга етишмасдан, технология, инновация олиб келмасдан, натижа қилмаган. Ўқинглар, Сингапур, Хитой, Корея Республикаси...
Мана куни кеча Кореяга бориб келдик. Уларнинг пахтаси йўқ, ғалласи йўқ, бундай сувли ерлари йўқ, тилласи йўқ, гази йўқ, лекин мана шундай бой яшаяпти. Битта-ю битта уларни фарқи: илмга интилади! Ҳар куни ҳар бир фермер 1 варақ китоб ўқийди, кейин ёзади - мен бугун (ойнаи жаҳондан, газетадан, китобдан) нимани ўргандим? Шундоқ кўндаланг савол қўйиб, 60 йилда ривожланган давлатлар ўнлигидан жой олди.
Бизнинг қаеримиз кам?! Битта еримиз - ҳа, бизга бўлаверади, ҳаёт ўтаяпти-ку... Йўқ, даромад қилмасдан яшайдиган замон тугади Ўзбекистонда! Бу ишларни бир одам қила олмайди, бутун элимиз бирлашиши керак, фуқароларимиз ишониши керак. Эртанги кун фақат ўзимизнинг қўлимизда, шунга муносиб бўла олсак, натижа бўлади, бўла олмасак, булмайди!", - деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади