
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-3 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Республиканинг энг шимолий икки минтақасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Бу вилоятларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси -5-0 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси -3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради. Кечаси 5-0 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар