21:00 / 12.12.2017
6 921

2018 йилда ижтимоий соҳани молиялаштиришга жуда катта маблағ ажратилади

2018 йилда ижтимоий соҳани молиялаштиришга жуда катта маблағ ажратилади
2018 йилда, худди аввалги йиллардаги каби, харажатларда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга устуворлик сақланиб қолади. Шу тариқа, ижтимоий соҳани молиялаштиришга 34,7 триллион сўм (4,2 млрд доллар)ни йўналтириш мўлжалланмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 9 декабрь куни бўлиб ўтган ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси ҳамда келаси йил учун Давлат бюджетини муҳокама қилишга бағишланган кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

2018 йилга бюджет параметрларида қабул қилинган давлат дастурларини амалга ошириш учун маблағлар назарда тутилган бўлиб, бунга 8,5 триллион сўм (1 млрд доллар)ни йўналтириш таклиф этилмоқда.

Таъкидланишича, уй-жой-коммунал ишларга харажатлар 228,6 миллиард сўм (28 млн доллар)ни ташкил этади, жумладан, кўп қаватли уйларга яқин бўлган ҳудудларни ободонлаштиришга 47,2 миллиард сўм (5,8 млн доллар), кўп қаватли турар-жой фондида лифт қурилмаларини таъмирлаш ва алмаштиришга – 22,4 миллиард сўм (2,7 миллион доллар) йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2018 йилда ижтимоий соҳани молиялаштиришга жуда катта маблағ ажратилади