
Тошкентнинг Яшнобод туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари пойтахтда ўтказган рейд давомида икки хонадонда қирққа яқин одам ноқонуний яшаб келгани аниқланди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
«Бумеранг» операцияси чоғида икки хонадон эгаси уйларини республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 39 кишига ижарага бергани маълум бўлди.
Хонадонларда яшовчилар туман ИИБга етказилди, уларнинг шахси аниқланиб, фош этилмаган жиноятларга алоқадорлиги текширилди. Жараён 20 дақиқадан кўп вақт олмади, деб аниқлик киритади тадбирда иштирок этган нашр мухбири.
Бундан ташқари, хонадонларда шаҳар газ тармоғига ноқонуний уланган иситиш приборлари ҳам қайд этилди.






Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар