Ўзбекистонда "қора риелторлар"га қарши кураш бўйича бир қатор чора-тадбирлар тайёрланмоқда, деб ёзади Sof.uz сайти. Республикада кўчмас мулк сотиш ва ижара масаласи бўйича қора бозор ҳажми анча юқорилаб кетди. Бу биринчи галда ноқонуний маклер хизматларининг арзонлиги, шунингдек уйларни расмий риелторлар орқали сотиш жараённинг мураккаблигига боғлиқ.
Қонунчиликдаги камчиликлар ва вилоятларда қонуний риелторлар етарли миқдорда бўлмаганлиги қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бугунги кунда риелторлик ташкилотларнинг кўпчилик қисми Тошкентда рўйхатга олинган ва улар фақат шу ерда иш фаолият юритишади. Юзага келган вазиятни ўзгартириш мақсадида бир нечта йўналишларда иш ташкил қилиш режалаштирилган.
"Қора риелторлар"га қарши курашишда Давлат солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига алоҳида ўрин тутади.
Улар лицензиясиз, малака сертификатисиз риелторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилишини таъминлаши керак.
Шу билан бир қаторда, миллий телеканалларида ахборот компаниясини амалга ошириш режалаштирилган. Ноқонуний риелторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш борасида кўрилаётган чоралар ҳамда уларнинг хизматидан фойдаланиш салбий оқибатлари ҳақида ижтимоий видео роликлар намойиш этилади.
Шунингдек, ҳукумат келгуси йил апрел ойидан бошлаб кўчмас мулк хизматларини кўрсатиш бўйича вилоят марказларини ишга туширишни қўллаб-қувватлайди. Тизимда иш фаолиятни соддалаштириш ва тезлаштириш учун риелторлар ва давлат органлари ўртасида электрон алмашинув йўлга қўйилади. Бу кўчмас мулк объектлари, эгалари, уйларда истиқомат қилувчи одамлар, қарздорликлар, коммунал харажатлар тўғрисида маълумотлар билан онлайн тарзда алмашиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 мартдан риелторлик фаолият лицензиялашни соддалаштириш ва ушбу соҳа иштирокчиларига қатор имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда. Жумладан, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини тақдим этиш бўйича лицензиялаш ҳамда риелторлик ташкилотларининг устав капиталининг минимал миқдорига қўйиладиган талабларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди