
Қирғизистон миллий энергетика холдинги 20 декабрдан сўнг Ўзбекистонга электр энергиясини етказишни бошлайди. Холдингнинг режалари ҳақида бошқарув раиси Ойбек Қалиев баёнот берди. Бу ҳақда «Tazabek» нашрига таяниб «Дарё» хабар берди.
Айтилишича, Ўзбекистон билан тузилган шартнома 2017 йил декабридан 2018 йил мартига қадар 550 млн кВт/соат электр энергияси етказиб берилишини назарда тутади.
Энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши муносабати билан 13 декабрдан Тўхтагул ГЭСда иккинчи агрегат ишга туширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар