16:23 / 18.12.2017
8 284

Тошкент вилоятининг қатор туманларида қурилиш учун ер майдони ажратиш тўхтатилди

Тошкент вилоятининг қатор туманларида қурилиш учун ер майдони ажратиш тўхтатилди
Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер майдонларини сотишга вақтинчалик тақиқ ўрнатилди. Бу аҳоли пунктлари бош режаларининг ишлаб чиқилаётгани билан боғлиқ. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 12 декабрдаги қарори билан бинолар ва бошқа объектлар, жумладан, муҳандислик-коммуникация иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларга ўзгартишлар киритиш, шунингдек, тегишли рухсатномаларни бериш вақтинчалик тўхтатилди.

Қарор Зангиота, Қибрай, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ва Янгийўл туманларига тааллуқли.

Киритилган чекловлар Президент ва ҳукумат қарори билан намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги қишлоқ уйларини қуриш билан боғлиқ муносабатларга тегишли эмас.

Аҳоли пунктлари рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент вилоятининг қатор туманларида қурилиш учун ер майдони ажратиш тўхтатилди