Вилоятларда ташкил этиладиган хусусий боғчаларда электр ва газ учун тўловининг 50 фоизини давлат тўлаб беради

Вилоятларда ташкил этиладиган хусусий боғчаларда электр ва газ учун тўловининг 50 фоизини давлат тўлаб беради
Вазирлар МаҳкамасиЎзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”гиқарор қабул қилди, деб ёзмоқда «Даракчи» сайти.

Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳри бундан мустасно) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан “ноль” қийматда бино бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари, 2023 йил 1 январгача, фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағларидан тўлашлари, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Қарор билан Нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар