Ўзбекистон президентининг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши фаолияти давр талабига жавоб бермаётгани қайд этилди.
«Ўзингиз ўйланг, ушбу кенгашнинг ишчи органи ҳам, энг кўп текшириш ўтказадиган назорат органи ҳам – солиқ идорасининг ўзи. Текшириш учун ҳам ўзи рухсат берса, ҳам ўзи текширса, буни қандай тушуниш мумкин», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтиради ЎзА.
«Тадбиркорлик нега ривожланмаяпти Ўзбекистонда? Газ бор, свет бор, маҳсулот бор. Бунга ўзимиз, давлат идоралари йўл қўймаяпти. Ҳеч кимга керак бўлмаган тартиблар сақланиб қолинмоқда. Жойларда амалдорлар фақат ўз манфаатини ўйламоқда. Чэрчилл шундай деган: Баъзилар тадбиркорлар деганда соғин сигирни, фақат саноқлилар тадбиркор деган оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади.
Тадбиркорлар билан энди прокуратура ва ССП ишлайди. Уларни эшитади, қонуний ёрдам беради, ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилади. Кимнидир назорати остида деган гаплар энди йўқ. У кўприклар куйиб кетиб бўлган. Нопок тадбиркорларга ҳам муросасиз муносабатда бўлиш лозим.
Шу муносабат билан текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимига ўтиш ва унинг назоратини Бош прокуратурага юклаш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йил муддатга тўхтатсак, нима дейсизлар?», деган президент.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди