Вашингтон (АҚШ) шаҳридаги Жоржтаун университетининг профессори Шон Робертс Ўзбекистонда 2017 йилда содир бўлган воқеалар ва жараёнларни таҳлил қилди.
Авваламбор, у ўтган йили айнан Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг катта «кутилмаган совғалар»ни тақдим этганидан бошлади. Тезкор ислоҳотларнинг асоси бўлган президент Шавкат Мирзиёевнинг ривожланиш стратегияси чиндан ҳам «ўзгариш»га айланди.
Шон Робертс алоҳида эътибор қаратган жиҳатлар ўзбек миллий валютасини либераллаштиришга ҳам тегишли. Бундай ижобий ўзгаришлар туфайли хорижий инвестициялар учун янги эшиклар очилади. Қонун устуворлиги соҳасида бошланган ислоҳотлар эса, уларнинг мураккаблигига қарамасдан, мамлакат жамоатчилиги кўз ўнгида одилликнинг янгича қабул қилинишига олиб келди.
Эксперт Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликдаги янги позицияларини алоҳида таъкидлайди. Ташқи сиёсатда мамлакат раҳбари йилнинг катта қисмини минтақавий интеграцияни янада чуқурлаштиришга интилган ҳолда ўтказиб, қўшни давлатларга кўплаб ташрифларни амалга оширди. Ва якунда, бу ташрифлар кўп йиллик минтақавий баҳсларни ҳал қилиш ҳамда ўзаро истиқболли ҳамкорликка эришиш бўйича ижобий натижаларга олиб келди.
Профессор Шон Робертснинг тахминича, 2018 йил ички ва ташқи сиёсатнинг кўпгина масалаларида ўта муҳим аҳамият касб этади ва Марказий Осиёдаги ушбу «аҳоли энг зич жойлашган» мамлакат учун ҳал қилувчи роль ўйнайди. Гап иқтисодиётни либераллаштириш ва давлат бошқаруви каби масалалар ҳақида бормоқда.
Шу нуқтаи назардан, келгуси йил Ўзбекистоннинг келгусидаги ҳаракатлари траекторияси учун «ҳақиқий синов» бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди