date
views 6 327

Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман кенгашларига сайловлар якунланди

Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман кенгашларига сайловлар якунланди
Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман кенгашларига сайловлар якунланди. Бу ҳақда шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ. Каримов маълум қилди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 1 миллион 188 минг 851 нафар пойтахтлик иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 76,2 фоизини ташкил этади.

Жорий сайловда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ахборот тизими тажриба тариқасида амалга оширилди. Янги тизим бир сайловчининг фақат бир рўйхатга киритилишини таъминлайди. Ушбу тизимни кейинчалик янада такомиллаштириш ва мамлакат сайлов амалиётига кенг татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар сайлов участкаларида санаб чиқилмоқда.

Сайловнинг дастлабки натижалари 25 декабрь, душанба куни соат 16.00 да ўтказиладиган брифингда эълон қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман кенгашларига сайловлар якунланди