
Юнусобод туманида жойлашган масъулияти чекланган жамият биносига дераза панжарасини синдириб кирган номаълум шахс 680 доллар ва 2090000 сўмлик мол-мулкни ўғирлади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида мазкур жиноятни Глеб Костелев содир этганлиги аниқланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар