date

Тошкентда корхона раҳбаридан яширинчи 15 млн сўмга кетчуп сотиб юборган омбор мудири судланди

Тошкентда корхона раҳбаридан яширинчи 15 млн сўмга кетчуп сотиб юборган омбор мудири судланди

Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтиб, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш билан шуғулланган Malika-Bonu-Savdo МЧЖ омбор мудири Темур Ашуралиев ноқонуний олди-сотди қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, у МЧЖ раҳбаридан яширган ҳолда 8.7 млн сўмлик шоколад, 15.54 млн сўмлик кетчуп ва 7 млн сўмлик консерваланган жўҳори ва бодринг сотиб юборгани аниқланган. Савдодан тушган пулларни у ўз эҳтиёжларига ишлатган. Унинг тадбиркорлик субъектларига етказган зарар 31 млн сўмдан ортиб кетган.

Суд Ашуралиев ўта оғир бўлмаган жиноятни содир этганлигини инобатга олган ҳолда унга нисбатан очилган жиноят ишини тугатиш ҳақида ажрим чиқарди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда корхона раҳбаридан яширинчи 15 млн сўмга кетчуп сотиб юборган омбор мудири судланди