4 553
Ўзбекистонликларнинг қарийб 90 фоизи Шавкат Мирзиёевнинг президент лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди
«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти тўғрисида» мавзусида сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Жамоатчилик фикри сўровининг аниқлашича, 89,3 фоиз ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди. Аҳоли давлат раҳбари томонидан барча соҳаларда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асосий йўналишларини қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, сўровнинг мутлақ кўпчилик иштирокчилари – 90,2 фоизи мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ўтказаётган сиёсат аҳолининг орзу ва умидларини тўла даражада оқлайди, деган фикрни билдирган.
86,3% фуқароларнинг фикрига кўра, ривожланган давлатлар тажрибасининг янада жорий қилиниши, мактабгача таълимда янги тизимнинг яратилиши, умумтаълим мактабларида 11 йиллик ўқитишнинг қайта тикланиши, касбий таълимнинг ривожлантирилиши таълим ва тарбия жараёнининг самарадорлигини янада оширишга, чуқур билимларга эга ёш авлодни шакллантиришга ёрдам беради.
Сўровлар мониторингининг аниқлашича, мамлакат президентига ишонч рейтинги 2017 йил июль ойидаги 92,4 фоиздан 2017 йилнинг октябрь ойидаги 93,1 фоизгача ўсди. Ўзбекистонликларнинг фикрича, 2017 йилда мамлакатда мавжуд давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга имкон берувчи, замонавий таҳдидлар ва хатарларга жавоб беришга лаёқатли, мамлакатнинг, жамиятнинг ва ҳар бир фуқаронинг манфаатларини амалга оширишни таъминлайдиган муҳим иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда