18:43 / 29.12.2017
5 910

Ўзбекистонда янги дарахтзорлар пайдо бўлади

Ўзбекистонда янги дарахтзорлар пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1004-сон «Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда «Norma.uz»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда мамлакатда сув хўжалиги объектларини реабилитация қилиш, бошқаришни яхшилаш ва таъмирлаш бўйича 6 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳаларни ва келгусида эҳтимолий бошқа лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши курашиш, қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйидаги ҳудудларни ободонлаштириш амалий чора-тадбирлари режаси тасдиқланди.

Режани молиялаштириш республика бюджети, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тежалган хорижий инвестициялар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида тежалган кредитларни Режада белгиланган мақсадлар учун йўналтириш юзасидан хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказади.

Режада кўзда тутилган ишларнинг буюртмачилари этиб Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли “Сув қурилиш инвест” ДУК белгиланди. Яна қуйидагилар аниқланди ва белгиланди:

• бош лойиҳачи ташкилотлар — энг яхши таклифларни танлаш асосида, танлов савдолари ўтказмасдан;
• бош пудратчи ташкилотлар — қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича.

Режани бажариш ишларига кўплаб вазирликлар ва хизматлар жалб этилади:

• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда — тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ер участкалари ажратилишини таъминлайдилар;
• Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда, тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда дарахтлар турларини аниқлайди; шартнома асосида пудратчи ташкилотларни зарур турдаги ва миқдордаги кўчатлар билан таъминлайди;
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ер участкалари билан таъминлаш, уларнинг сақланиши ва фойдаланилиши юзасидан зарур чоралар кўради, дарахтзорларни парвариш қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда бошқа шахсларга берилган ободонлаштириш объектлари ва ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди.
• Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота ҳамда кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини муҳофаза қилиш юзасидан тегишли назорат ўрнатади.

Бунда 2018 йилдан бошлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилишда, шунингдек қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб ҳудудларни ободонлаштиришда дарахтлар ва бутазорларни санитария мақсадида кесиш ишларининг тўловларсиз амалга оширилишига рухсат берилади. Мазкур имтиёз фақат муайян лойиҳалар доирасида қўлланилади.

Ҳужжат 23.12.2017 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги дарахтзорлар пайдо бўлади