18:00 / 31.12.2017
10 366

Шавкат Мирзиёев бугун ҳар бир хонадонда меҳмон бўлади

Шавкат Мирзиёев бугун ҳар бир хонадонда меҳмон бўлади
2016 йил 31 декабрнинг сўнгги дақиқалари: ҳамма Янги йилни кутиб олиш арафасида Президент табригини эшитиш учун телевизор ёнига яқинлашди. Табрик анъанадагидек – Янги йил киришидан 15-20 дақиқа аввал бошланмади.

Экранда доимгидек диктор эмас, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пайдо бўлди. Ўзбекистон халқи илк бор Янги йил табригини Президентнинг ўзидан эшитди. Унга бўлган ишончи янада ошди, таъбир жоиз бўлса, Янги йилдаги режаларини Президент билан биргаликда тузди. Президент эса ҳар бир хонадонда меҳмон бўлди.

Бу ёқимли воқеа, халқни давлат раҳбарига, давлат раҳбарини эса халққа янада яқинлаштирган анъана яна давом этади. Бугун, 31 декабрь куни, 2018 йил кириб келиши арафасида байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзидан эшитамиз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги йил табригини барча телеканалларда ва Президентнинг Facebook’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев бугун ҳар бир хонадонда меҳмон бўлади