date

Керри: БМТ Самарқандда бир неча юз йил олдин яратилган

Керри: БМТ Самарқандда бир неча юз йил олдин яратилган

АҚШ давлат котиби Жон Керри БМТ Самарқандда Амир Темур даврида яратилганини айтди. Бу баёнотни у Остонада, Назарбоев Университет талабалари билан учрашув чоғида айтиб ўтди. Бу ҳақда 12news.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

“Мен ўз кўзим билан ўша жойни кўрдим, тоғлар ва даштлар оша, одамларни учратдим, товарлар ва турли минтақалар ғоялари учради, - деди у. – Мен бу ажойиб воқеани яна бир бора такрорлайман”. Шундан сўнг у Испания қироли Генрих III нинг Руи Гонзалез де Клавихо бошчилигида Темурга йўллаган элчилиги ҳақида қисқача ҳикоя қилди.

“Бу турклар, араблар, мусулмонлар, яҳудийлар, юнонлар, арманилар, христианлар, католик ва несторианлар билан бирдай мулоқотда бўлинган шаҳардир. Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Нью-Йоркда 70 йил муқаддам ташкил қилинган деб ҳисоблаймиз. Йўқ. Бу Самарқандда бир неча юз йил муқаддам содир бўлган”, - хулоса қилди Керри.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Керри: БМТ Самарқандда бир неча юз йил олдин яратилган