
2018 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда сув таъминоти учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш тизими кучга кирди. Бу ҳақда «1News»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Тегишли фармон Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида имзоланган эди.
Янги тартибдан ташқари, жорий йилда сув қарздорлигига қарши кампания олиб борилади. Улар жаримага тортилиши, шунингдек, сув таъминотидан узиб қўйилиши мумкин.
Қайтадан сув тармоғига уланиш ҳам пуллик бўлади: бунинг учун ЭКИҲнинг 2–10 баробари тўланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар