
Ўзбекистон президентининг парламентга мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда янги йилда Ўзбекистонни кутаётган ўзгаришларни келтириб ўтамиз.
Биринчи галда, давлат тизимлари, шаҳарлар қиёфалари ўзгаради, давлат функциялари камайтирилади,билим ва ақл ҳам ўз қадрини топади;
— ички ишлар, миллий хавфсизлик ва мудофаа тизимларининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилади;
— бир неча агентликлар, қўмита, инспекция ва марказлар қисқартирилиб, айрим вазирликлар таркибига киритилади;
— давлат хизмати ходимларига ҳақ тўлаш масаласи кўриб чиқилиб, уларнинг ижтимоий таъминот тизимини яратиш чоралари кўрилади;
— давлат иштирокидаги бизнес тузилмалар ташкил этиш чекланиб, бозор механизмлари ривожлантирилади, давлатнинг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади (автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш каби);
— мамлакатда маҳаллий ҳокимликлар органларининг ваколатлари ва масъулияти оширилади, давлат бошқарувидаги ҳаддан ортиқ марказлаштиришдан воз кечилади;
— давлат харидларини амалга ошириш механизмларига ўзгартириш киритилади, уларнинг очиқлиги таъминланади ва ушбу харидларни амалга ошириш мақсадида интернетда ягона портал яратилади;
— тинтув ўтказиш ва жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларнинг телефондаги мулоқотини эшитишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилади;
— ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни қийноққа солиш, уларга босим ўтказишни бартараф этиш чоралари кўрилади. Хусусан, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, жазони ижро этиш муассасаларига видеокузатув ўрнатилади, йўл-патрул ва патрул-пост хизматининг барча ходимлари видеокузатув билан таъминланади;
— вилоятлар орасидаги йўл-патрул хизмати постлари олиб ташланади;
— табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми 10 млрд. куб метрга оширилади;
— тадбиркорлик субъектлари 2 йилга барча текширувлардан озод қилинади;
— солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чоралар кўрилмайди;
— солиқ имтиёзларини беришда индивидуал ёндашувдан овоз кечилиб, уларни маълум тармоқлар учун қўллаш амалиёти жорий этилади;
— Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш борасида музокаралар ўтказилади;
— генетик модификация қилинган маҳсулотларни етиштирмаслик чоралари кўрилади;
— "Тошкент — Урганч — Хива" тезюрар поезди ва "Тошкент — Самарқанд — Бухоро — Урганч — Хива" туристик поезди йўлга қўйилади;
— 2 мингта ижтимоий дорихона қурилиб, ишга туширилади;
— 46 та перинатал марказ ташкил этилади;
— 2 минг километрлик шиша-толали алоқа тизими ётқизилади;
— интеллектуал ва маданий салоҳиятга алоҳида эътибор қаратилади, бунда нодир қобилият эгалари қўллаб-қувватланади, интеллектуал мулкка миллий бойлик сифатида эътибор қаратилади;
— хориждаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади, бунда уларнинг Ватанга бемалол келиб-кетиши ва мамлакат тараққиётида иштирок этишлари учун зарур шароитлар яратиш кўзда тутилади;
— арзон ва сифатли уйлар қуриш ишлари 2017 йилга нисбатан 1,5 баробарга оширилади;
— 2018 йилдан бошлаб, шаҳар ва қишлоқларнинг қиёфаси ўзгара бошлайди. Ҳар бир бино ва иншоотни лойиҳалаштиришга инновацион ёндашув талаб этилади, бунда эски қолиплардан овоз кечилади.
Манба: Dia.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар