
Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилишларича, 4-5 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Facebook’даги саҳифасида хабар қилинди.
4-5 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0... 5 даража совуқ, кундузи 2... 7 даража илиқ бўлади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
“Қамчиқ” довони ҳудудида эса ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳаво ҳарорати -3... -8 даражагача пасаяди, кундузи эса 0... -5 даража бўлиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача метргача кучайиши хабар қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар