date

Тошкентда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди

Тошкентда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди

Тошкентда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

1974 йили туғилган Назар Тўлқинов ва 1988 йили туғилган Турсун Йўлдошевлар дастлаб ўзларига тегишли МЧЖларни бошқариб келган. Сўнг улар одамларни ишлашга чет элга жўнатиш баҳонасида улардан пул ундириш йўли билан бойлик орттира бошлаганлар.
Шу йўл билан улар 1979 йилда туғилган Фарҳод Раҳимов ва 1981 йилда туғилган Жамолиддин Эргашевлардан 4 800 ва 5 300 доллардан пул олишган. Қаллоблар уларни Швецияга жўнатишни ваъда қилишган, лекин, пулни олиб бўлгач, улар билан алоқани узишга ҳаракат қилишган.

Алданган эркаклар тегишли ташкилотларга мурожаат қилишди. Натижада фирибгарлар қўлга олиниб, судга топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди