Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари билан учрашиб, маъруза қилди. Давлат раҳбари ўз нутқида вилоятда диний-маърифий ишлар масаласига ҳам тўхталди. У вилоятдаги қайси миллатга тегишли бўлишидан қатъий назар барча қабристонларни обод қилиш ташаббуси билан чиқди. Мирзиёев, шунингдек Ислом динининг бешинчи аркони – Ҳаж ибодати хусусида ҳам ўз фикрларини билдирди.
“Ислом тўғрисида, динимизнинг поклигини БМТ минбарида, Ислом ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишларида айтдим. Имом ал Бухорий маркази, Тошкент Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академиясини ташкил этдик.
Мана ҳажга боришади. Бутун дунёдан боради. Ўзбекистондан ҳажга борганлар ўтганида маданият ва илмнинг ҳиди келиши керак. Кечирасизлар, Ҳаж ибодатми, тижоратми? 50 фоизи тижорат учун бораяпти, улар боболаримизни шарманда қилаяпти.
Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз. Ҳажга бориш учун энди рўйхат бўлмайди. Мен 2 минг қўшиб бердим, лекин керак бўлса, минг кишини юбораман. Кимни юбораман? Ким масжидга кириб, Қуръондан 2 сурани ўқиб бериб, шу маҳалла, шу кўчадаги адашганни мен зиммамга оламан, у адашган бўлмайди, менинг ибодатимнинг шукроналиги шу бўлади, деса, биринчи бўлиб, шу одам кетади.
Бир-биримиз билан илмда, билимда мусобақа қилайлик. Фан доктори Имом ал Бухорийнинг фалон китоби фалон бандини ташвиқ қилса, қандай яхши бўлар эди. Буни ким қилади? Ўзимиз қиламиз”, - деди Президент Мирзиёев.
[media=https://youtu.be/c97cBt2-x4o] “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда