Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши керак, лекин битта президентнинг ўзи бу вазифани уддалай олмайди. Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ўтказган видеоселекторда шу ҳақда фикр билдирган. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
“Албатта, биз дунё ҳамжамиятида ўзимизнинг ўрнимизни топишимиз керак. Лекин ўзимизнинг ўрнимизни битта президент ўзи тополмайди. Президент ҳаракат қилади, президент сиёсат юритади. Ўрнимиз қачон топилади? Одамлар рози бўлса топилади. Ўзбекистоннинг обрў топиши осон иш эмас. Атиги бир йил ичида Америка президенти бекорга телефон қилмайди. Президент ўз йўлига, Америка сиёсати бекорга телефон қилмайди. Буни тушунган тушунади, - деди президент. Хўш, шундай экан, биз қачон ўзгарамиз?
Яқинда Абдулла Ниғматович Тожикистонга бориб ташрифни муҳокама қилиб келади. Биз катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўлни ҳам очамиз, электр энергияси узатишга келишдик. Бошқа-бошқа масалалар ҳам шундай. Ҳамма ўтади бу дунёдан, аммо қўшни билан яхши бўлмаганни ҳеч ким, ҳеч қачон кечирмайди. Шуни ҳамма билиши керак. Бизга қўшниларнинг ҳаммаси яхши бўлиши керак. Бу осон эмас. Биз 20 йиллик музни эритишимиз керак.
Дунё ҳамжамияти нима дейди: сен аввал қўшнинг билан тил топишгин, биз кейин дўст бўламиз, дейди. Сен қўшнинг билан тил топишмасанг, биз билан қандай дўст бўлишинг мумкин, дейди”, - дея ташқи сиёсат масалаларига доир фикрларини билдирди Президент.
[media=https://youtu.be/c97cBt2-x4o] “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда