2018 йилда суд тизими ходимларини тайёрлашга ихтисослашган янги шаклдаги «Ўзбекистон Одил судлов академияси» ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Суд тизими ходимларини тайёрлаш, малакасини оширишга хизмат қиладиган ихтисослаштирилган ўқув муассасаси жорий йилнинг 30 июнига ташкил этилиши белгиланган. Янги академиянинг молиялаштириш манбаси Ривожланиш давлат дастуридан келиб чиқиб аниқланиши айтилган бўлиб, унинг фаолиятни йўлга қўйишга Олий суд, Судьялар кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Молия вазирлиги масъул этиб кўрсатилган.
Бундан ташқари, 2018 йилги давлат дастури лойиҳасида Олий суд тузилмасида суд амалиётини таҳлил қилиш ва қонунчилик бошқармасини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Олий суд судьяси ёрдамчиси штат бирлигини жорий этиш ҳамда вилоят ва туман (шаҳар) судлар тизимини мақбуллаштириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнига қадар, марказий суд органлари ва муассасалари фаолияти уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларни жойлаштириш бўйича ягона комплекс «Адолат саройи» мажмуаси барпо этилиши ҳақида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда