Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Шунингдек, «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун ҳам янгидан қабул қилинади. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 октябрига қадар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича амалиётга ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган.
Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, уларнинг ваколат ва вазифалари чегарасини аниқ белгилаш; мазкур органларнинг ўзаро ваколатлар ва функциялар такрорланишини бартараф этишга, «ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати»га оид нормалар белгиланмоқда.
Миллий хавфсизлик хизмати соҳасидаги парламент назоратининг механизмлари ва фаолиятининг самарадорлиги мезонлари ҳам жорий йилнинг 10 октябирига қадар белгиланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда