
Тошкент шаҳрига Швейцариянинг Credit Suisse банки бошқарувчи директори Стефан Гериг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Ташриф дастурида ҳамкорликка оид истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида мамлакат ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Маълумот учун, “Credit Suisse” банкига 1856 йилда асос солинган бўлиб, айни пайтда жаҳондаги энг етакчи молия муассасаларидан бири ҳисобланади ҳамда 50 та давлат ҳудудида фаолият юритади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар